Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Блог

Рустам Сулаймонов

Бир чимдим кулгу

Бўлмайди

Баҳо:
+2; -0

(Марҳум қизиқчи Рустам Ҳамроқуловга ўхшатма)

Футболчи билан ҳакамнинг ўртасида гап-гаштак бўлмайди,

Назоратчи ҳакамда ҳуштак бўлмайди.


Шифокорда бутса бўлмайди,

Грандларни ютса бўлмайди.


Эрта баҳорда хазон бўлмайди,

Стадионларда яхши газон бўлмайди.


Хонаки гул чаманда бўлмайди,

Ҳомий йўқ шахарда команда бўлмайди.


Мумтоз мусиқада "бас" бўлмайди,

Қизғанчиқ футболчида пас бўлмайди.


Ўтовда "форточка" бўлмайди,

Лайнсменда карточка бўлмайди.


Бутса ёки кроссовкада пошна бўлмайди,

Футболчи билан ҳакам ошна бўлмайди.


Сабабсиз "иштараф" бўлмайди,

Сотилган ҳакам бетараф бўлмайди.


Ем емаган молнинг эти бўлмайди,

Сотилган ҳакамнинг бети бўлмайди.


"Пахтакор" билан "Бунёдкор"ни ютиб бўлмайди,

Ютиб бўлса ҳам жадвалда улардан ўтиб бўлмайди.

(Ёки ҳакамлардан яхшилик кутиб бўлмайди)


Пенальтини ҳуштаксиз тепиб бўлмайди,

Бир дарвозабон билан дарвозани буткул ёпиб бўлмайди.


Футболчи шошилмаса оффсайд бўлмайди,

Оффсайддан киритилган гол қайд бўлмайди.


Ўйинда иккита тўп бўлмайди,

Пойтахт стадионларида одам кўп бўлмайди


Ўйин тугамаса битта голга қувониб бўлмайди

Футболчининг паспортига ишониб бўлмайди.


Оқ айиғи бўлмаса у - Арктика бўлмайди,

Ҳужум унутилса бу - тактика бўлмайди.

Киритилган сана: 07.02.2012 13:50. Ўкилди: 5622 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FELAYNI
Сана: 22.05.2013 16:34. FELAYNIга ёзиш
+0; -0
Бизда Чемпион мавсум олдида махфий бўлмайди,
Чемпионлик Бунёдкор, Пахтакор, Локомативдан колмайди
Зборний ўйинига чипта олиб бўлмайди,
Олинган билетга жой (сектор) топиб бўлмайди.

Ушбу фикрга жавобан


FELAYNI
Сана: 22.05.2013 16:30. FELAYNIга ёзиш
+0; -0
Пахтакорда бегана мураббий бўлмайди,
Мураббий булса хам Бабаян тўймайди

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 15.02.2012 01:44. ABITURIYENTга ёзиш
+1; -0
Poytaxt konmandalari haqida ko'p qiziq gaplar bor. Manimcha ular buni o'qigani bilan ta'siri bo'lmaydi.

Ушбу фикрга жавобан


NEWDIZELPLUS
Сана: 09.02.2012 22:29. NEWDIZELPLUSга ёзиш
+1; -0
гап йук зур

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 09.02.2012 13:27. OFTALMOLOGга ёзиш
+1; -0
Сог булинг, Рустам ака.Ижодингизга барака,мазза килдим,рахмат.

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 08.02.2012 23:18. ELDARADOга ёзиш
+1; -0
daxshat))) turisi utgan safargilari manga uncha yoqmagandi...bu safar esa uzgarish kotta. RESPECT!

Ушбу фикрга жавобан


SARDORMUSAEV
Сана: 08.02.2012 08:15. SARDORMUSAEVга ёзиш
+1; -0
Рустамака гап йук. Бу сондаги тассавур килинг деган ухшатмалариз хам гап булиши мумкин эмас!!!

Ушбу фикрга жавобан


ILHAN
Сана: 08.02.2012 07:38. ILHANга ёзиш
+1; -0
Гап йук Рустам ака санатингизга санат кушилсин.

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 07.02.2012 17:23. ATSTEYKAга ёзиш
+1; -0
Бошликни шахматда ютиб булмайди,
Итбаликни турда тутиб булмайди...
Оригиналида шунака жойлари бормиди?

Ушбу фикрга жавобан


NAMANGAN
Сана: 07.02.2012 15:06. NAMANGANга ёзиш
+1; -0
Ўйинда иккита тўп бўлмайди,

Пойтахт стадионларида одам кўп бўлмайди

-------------
Yumaladim :)))
Gap yo'q!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.