Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Блог

Рустам Сулаймонов

Бир чимдим кулгу

Ким нимага олади? (Қизиқчиларга пародия)

Баҳо:
+6; -0

Мушук текинга офтобга чиқмайди, деганларидек, ҳамма қиладиган иши учун албатта ҳақ олади. Футбол оламида-чи? Келинг, бир назар ташлайлик:

Ҳужумчи урганига олади,

Дарвозабон турганига олади.


Дарвозабон тўсганига олади,

Стадион ишчиси майсанинг ўсганига олади.


Плеймейкер оширганига олади,

Жамоа ошпази пиширганига олади.


Футбол журналисти ёзганига олади,

Баъзи ҳакамлар вақтни чўзганига олади.


Назоратчи қайд қилганига олади,

Комиссия рейд қилганига олади.


Футболчининг агенти топганига олади,

Унинг мижози чопганига олади.


Текширувчилар “чуқалаганига” олади,

Клуб массажчиси уқалаганига олади.


“Келишувчи” клублар ютқазиб берганига олади,

Шу жамоани қутқазиб берганига олади.


Ён ҳакамлар байроғини кўтарганига олади,

Майдонда жанжал бўлса, ажратиб, итарганига олади.


Ҳакамлар ўйинни бошқарганига олади,

Вице-президентлар уларга ўшқирганига олади.


Деярли барча футболчилар ўйнаганига олади,

Баъзи ҳакамлар асабларни қийнаганига олади.


Заҳирадаги ўйинчилар ўтирганига олади,

Уларнинг агентлари шартномани “қотирганига” олади.


Заҳирадан тушувчилар яраб турганига олади,

Стадиондаги милиционерлар қараб турганига олади.


Футболчилар кассирнинг қўлларидан олади,

Легионерлар америка долларидан олади.


Баъзи жамоалар келишганига олади,

Футболнинг устидан кулишганига олади.


Киритилган сана: 18.01.2012 21:53. Ўкилди: 11855 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик