Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Блог

Рустам Сулаймонов

Бир чимдим кулгу

Футбол мақоллари

Баҳо:
+1; -0

Бор коптогим, кел коптогим.

***

Тўп эгасини топади.

***

Футболчи тепкисини футболчи кўтаради.

***

Стадионни сув босса ҳакамга не ғам?

***

Футболчи аразласа "подъёмний"сига зарар.

***

Узоқдаги "Хоразм"дан яқиндаги "Олмалиқ" яхши

***

Бўладиган ҳакам ҳуштагидан маълум.

***

Молингни сот, қўйингни сот – футболчи бўл.

***

Голинг кам бўлса ҳакамдан кўрма.

***

Югургангамас, гол урганга.

***

Дарвозабон, сенга гапираман, ҳимоячи, сен эшит. Ярим ҳимоячи ва ҳужумчилар ёзиб олишсин.

***

Яхши футболчига бир карточка, ёмон футболчига икки карточка.

***

Устоз (мураббий) отангдай улуғ,

Ҳомий тоғангдай саҳий.

***

Пас берганга бир танга,

Гол урганга минг танга.

***

Пасни ошир уққанга

Тўхтатмай гол суққанга.

***

Туя ҳаммомни орзу килибди,

Ҳаммом эса… ФИФА президентлигини!

***

Марадона: Айтсам голим куяди, айтмасам қўлим.

***

Тактиканинг отини қўрқоқ қўйманг.

***

Тўпнинг югургани дарвозагача.

***

Легионер бўлмагунча футболчи бўлолмайсан.

***

Бошингга бутса келса ҳам тўғри теп.

***

Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам,

***

Голинг ҳалол бўлса, майдон ташқарисида нишонла.

***

Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.

***

Бир футболчига ҳам гол, ҳам пас керак.

***

Ҳакам бир қўли билан ҳуштакни тебратар, бир қўли билан турнир жадвалини.

***

Бош омон бўлса гол урилади.

***

Футболчининг ўйнагиси келмаса ҳакам билан тортишади.

***

Кўп гап футболчига карточка.

***

Тўп изидан қайтмайди, ҳакам сўзидан.

***

Гол бўлмаса дарвоза тўрлари қимирламайди.

***

Мухлисли стадион - бозор, мухлиссиз стадион - мозор.

***

Гол урмаганни ургани қурсин.

***

Рақибига ачинган чемпион бўлолмайди.

***

Оғзи қийшиқ бўлсаям ютган жамоанинг мухлиси гапирсин.

***

Бўлинганни "Барселона" ейди, айрилганни "Арсенал".

(Вариант:Бўлинганни "Бунёдкор" ейди, айрилганни "Андижон")

***

Бомбардир бомбардирни кўрса оёғи қичийди.

***

Оширсанг ураман, сўксанг тураман.

***

Бир балоси бўлмаса майдонда "баклашка" не қилур?

***

Билса офсайд, билмаса гол.

***

Бир тайм минг тайммас.

***

Бир голни ўн бир киши бўлишибди.

***

Бир мавсумга жамоа ўлмас, иккинчи мавсумга ҳомий чидамас.

***

Бир ҳакамнинг ҳийласи қирқ жамоага юк бўлар.

***

Бир футболчи гол урса қирқ футболчи туш кўрар.

***

Оёғи оғримаганнинг пенальти тепишини қара.

***

Ҳакамни йўқласанг карточкаси кўринади.

***

Ёпиғлиқ дарвоза ёпиғлигича қолсин.

***

Очкони кузда санайдилар.

***

Карнайчидан битта "пуф",

реферидан битта "чур".

***

Олтин голинг бўлмаса ҳам олтин пасинг бўлсин.

***

Яхши ният - ярим гол.

***

Бир футболчига қирқ гол ҳам кам.

***

Голини ургин-у пасини сўрама.

***

Бир гол урган дарвозангга қирқ кун салом бер.

***

Меҳмоннинг ҳурмати бир тайм.

***

Ўйиннинг қирқ беши қоронғу бўлса, қирқ беши ёруғ.

***

"Жонли девор"нинг ҳам қулоғи бор...

***

Олтин олма, контракт имзола.

***

Гуруч курмаксиз бўлмайди,

Бекхем соч турмаксиз.

***

Пул бўлса бўйинда медаль.

***

"Гол" деган билан ҳисоб ўзгариб қолмайди.

***

Қорнимгамас, асосий таркибдаги ўрнимга йиғлайман.

***

Дарвозабоннинг боши эгилгунча бурама тўпнинг дами чиқсин.

***

Юзта "бўл-бўл"дан битта гол яхши.

***

Гап карточкадамас, унинг рангида.

***

Ўз стадионим- ўлан газоним.

***

Фанатни урма-сўкма, футболкасини йирт.

***

Мураббийнинг кўнгли ўйинчида, ўйинчининг кўнгли суюнчида.

***

Олтин медаль зангламас.

***

Ҳар кимники ўзига - чемпион кўринар кўзига.

***

Стадион бедарвоза эмас.

***

Мураббийим кетишини билганимда битта тўпга алмаштирардим.

***

Ҳужумда йўқ, ҳимояда йўқ - пенальтида ҳозир.

***

Бўйнидан боғланган корхона ҳомийликка ярамас.

***

Карточка карточкани кўриб ранг олади.

***

Икки ёрти бир бутун

Икки сариқ бир қизил.

***

Пеле бўлишни орзу қилмаган футболчи - футболчи эмас!

***

Эгилганга гол ур, ҳисоб биру нолга етгунча,

Керилганга гол ур, ҳисоб ўну нолга етгунча.

***

Бўлмағур жамоага об-ҳаво баҳона.

***

Тепа тепа гол бўлур.

***

Гар стадион бўлса қўтир - яхшиси уйда ўтир.

***

Текинга футболчи майдонга чиқмайди.

***

Кўпдан копток қочиб қутулмас.

***

Кўп урган- кўп олар.

***

Бир футболчига етти мураббий ота-она.

***

Мураббийнинг қизининг ғайрати футбол бошланганда келибди.

***

Келин олсанг - ишини кўр,

Бутса олсанг - тишини.

***

Кўз кўради, оёқ уради.

***

Бир дарвозага икки дарвозабон сиғмайди.

***

"Баковой"нинг югургани майдон марказигача.

***

Гол каттадан, пас кичикдан.

***

Пулинг бўлса жадвалда очко.

***

Бояғи-бояғи, "бакавой"нинг таяғи.

***

Дарвозани қўлқоп билан ёпиб бўлмас.

Киритилган сана: 11.01.2012 18:40. Ўкилди: 12425 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик