«ПСЖ» президенти Носир ал-Хелайфий Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи учун ташланган қуръа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўтган йили сентябрь ойида бўлиб ўтган «Барселона»га қарши фантастик ўйинни барчамиз эслаймиз. Нима бўлганда ҳам ярим финалга чиқиш имкониятини қидирамиз.
Бу тўқнашув — жамоамиз учун ҳақиқий синов. Мен ўйинчилар ва мураббийлар штабига тўла ишонаман. Нимчорак финал ўйинлари ўйинлари кўрсатдики, жонбозлик, қатъиятлилик ва иқтидор эвазига ҳар қандай қийинчиликни босиб ўтиш мумкин.
Ҳозир биз "Барса" билан бўладиган ўйинларга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ тайёрмиз. Бу ўйинлар клуб тарихидаги муҳим лаҳзалар бўлади. Боиси, мухлисларимиз 20 йилдан бери Чемпионлар лигасининг ярим финилига чиқишимизни кутишяпти. Бизнинг мақсайдимиз ўзгармайди — Европа саҳнасида энг юқори даражага чиқиш», – дейди Хелайфий.