Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «Ювентус» дастлабки ўйинда «Реал»ни ютди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Туринда "Ювентус" меҳмони бўлган "Реал" 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин бошидан Аллегри шогирдлари тўпни назорат қила бошлашди. Баҳснинг 7-дақиқасида Морато 25 метрлардан парашют услубида зарба йўллади. Касильяс орқага сурилди ва дарвоза чизиғи олдида тўпни эгаллашга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Алваро собиқ жамоасини барибир жазолади. Эътиборли томони, Морато дарвозани ишғол қилгунга қадар узлуксиз равишда 30га яқин узатмани амалга оширди. Сўнгги паллада чап қанотдан тўп жарима майдончасига кираётган Тевесга етказилди. Карлоснинг зарбасини Икер ён томонга уриб юборди ва ўша жойда очилган Морато дарвозани ишғол қилди.

"Мадрид" биринчи бўлимнинг ўрталаридан бошлаб ташаббусни ўз томонига оғдира бошлади. Дастлаб Роналдунинг зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб — 27-дақиқада Криштиану ҳисобни тенглаштирди. Хамес ўнг қанотдан пас берган пайтда мезбонлар ҳимоячилари "Реал" етакчисини кўздан қочириб қўйишди ва Роналду бош билан дарвозани ишғол бўлди. Анчелотти жамоаси учун бу жуда қадрли сафардаги гол бўлди.

Ўйиннинг 39-дақиқасида мадридликлар финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди, аммо дарвоза тўсини... Иско жарима майдончасига чап қанотдан кирди ва дарвозага яқинига езатма берди. Хамес 3 метрдан бош билан зарба йўллаб, тўсинни нишонга олди!

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида кутилмаганда "Реал" дарвозасига пенальти белгиланди. Пенальтининг "кутилмаган"лиги шундан иборатки, мадридликлар ҳужум ташкил қилишаётганда — Марселонинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди ва "Юве" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Тевес ўз жамоаси жарима майдончаси ташқарисидан рақиб жарима майдончасигача югуриб борди. Карвахаль эса ҳужумчини қўполлик билан йиқитди. Жабрланувчининг ўзи пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ушбу голдан кейин туринликлар ҳимояда деярли бехато ўйнашди. "Реал" футболчиларининг ҳаводан жарима майдончаси томон узатмаларини улар қайтариб туришди. Аксинча ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Ювентус" иккита хавфли ҳужумни голга айлантира олмади.

"Реал" дастлабки ўйинда ютқазган бўлса-да, жавоб ўйинида имкониятлари ёмон эмас. Лекин кичик устунлик барибир "Ювентус" томонига ўтди. Финал йўлланмаси эгасини 13 май куни билиб оламиз. "Сантьяго Бернабеу", кутиб ол, "Юве" бормоқда!

ЕЧЛ, ярим финал, дастлабки ўйин
Ювентус Италия – Реал Мадрид Испания 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 8 Мората, 1:1 – 27 Роналду, 2:1 – 57, пенальти Тевес.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло, Стураро (Бардзальи, 64), Видаль, Тевес (Перейра, 86), Мората (Льоренте, 78).
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело, Хамес, Рамос, Кроос, Иско (Эрнандес, 63), Бэйл (Хесе, 86), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (5), Тевес (46), Видаль (56), Марсело (57), Карвахаль (75), Хамес (85), Кьеллини (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:24, 06.05.2015.
Ўқилди: 12449 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.