"Аякс" бош мураббийи Франк де Бур "Барселона" устози Луис Энрикенинг ўрнига тайинланиши мумкин, дея хабар беради Radio Onda Cero.
Кўп нарса ёзда бўлиб ўтадиган "Барселона" президентлиги учун сайловга боғлиқ бўлади.
Яқинда Луис Энрике янги мавсумда ҳам клубда қолиш-қолмаслигини билмаслигини айтган эди.
Голландиялик мутахассисни "Аякс"да ҳамма нарса қониқтирмоқда, аммо у каталонияликлар таклифини рад қилмаслиги мумкин. Франк де Бур ўз вақида "Барселона"да тўп сурган.