"Кастилия" бош мураббийи Зинедин Зидан клуб раҳбариятининг Бенитесни жамоа бош мураббийлигига олиб келганини маъқуллади.
"Клуб Бенитесни танлади ва бу яхши қарор. Бунга ҳурмат билан қараш керак. Аммо Бенитес клубда уни нималар кутаётгани ва "Реал"да фақат совринлар муҳимлигини яхши билади.
Ўзимга келсак, ўқиш ва ўрганишда давом этяпман. Ундан сўнг примерадаги жамоалардан бирини бошқаришни истайман. Бунга худди футболчилик фаолиятим сингари босқичма-босқич эришмоқчиман", - дея Зидандан иқтибос келтиради Marca.