“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне “Вильярреал” ҳужумчиси Лусиано Вьетто “Барселона”, “Валенсия” ва “ҳиндулар” собиқ ҳужумчиси Давид Вильяни эслатиб юбораётганини айтиб ўтди.
Аввал Испания ОАВ “матрасчилар”нинг 21 ёшли футболчи трансфери борасида келишувга эришганликлари ҳақида хабарлар тарқалганди.
“Вьетто тактик жиҳатдан жуда ақлли футболчи. У ҳатто гол киритмаган тақдирида ҳам жамоага катта фойда келтира олади. Вьетто услуб жиҳатдан Давид Вильяга ўхшаб кетади. Вилья ҳам кўп гол киритмас лекин ҳужум ва ярим ҳимоя ўртасида ажойиб воситачи бўлишни уддаларди”, — дея Симеоне сўзларини келтиради Championat.com.