"Реал” бош мураббийи Рафаэль Бенитес Мадридни тарк этган ва “Порту”га ўтган Икер Касильясга омад тилади.
"Касильяс – “Реал”нинг тирик афсонаси ва клуб тарихидаги энг яхши дарвозабон. Ҳаммамиз унинг жамоада қанчалик муҳим ўринга эга бўлганини яхши биламиз. Касильяс бошқа жамоага ўтишни истади ва истагини амалга оширди. Мен бу қарорни ҳурмат қиламан ва унга омад тилайман. У доимо мухлислар юрагида қолади деб ҳисоблайман. Икернинг “Порту”дек катта клубда ўйнаб, ўз ўйинидан завқланишига умид қиламан". - дейди Бенитес.