"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал" устози Рафаэль Бенитеснинг рафиқасига эрининг диетасига жиддий қарашни маслаҳат берди.
2010-йилда Бенитес "Интер"дан кетган Моуриньо ўрнини эгаллаганди. Кейинроқ 55 ёшли испаниялик мураббий португалиялик ҳамкасби фаолият юритган "Челси" ва "Реал" жамоаларида ишлаган.
Аввалроқ Монтсеррат Сеара, яъни Бенитеснинг хотини эрининг Моуриньодан кейин учинчи марта унинг ортида қолган тартибсизликларни бартараф этаётгани ҳақида интервью берганди. Шунингдек, "Реал" раҳбариятининг Бенитесга мухлислар учун ҳазил-мазах объектига айланмаслик учун диетага риоя қилишни сўрагани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
- Ўша аёл бўш вақтида нима биландир шуғулланиши керак, - дея Моур сўзларини келтиради AFP. - Агар у Бенитес диетаси ҳақида бош қотиришни бошласа, мени ишимни муҳокама қилишга вақти бўлмайди. "Интер"да Рафаэль Европанинг ўша вақтдаги энг яхши жамоасини бузиб юборган.