Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске «Челси» устози Жозе Моуриньо ва «Реал» мураббийи Рафаэль Бенитеснинг бир-бирларига айтган сўзлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бенитес ва Моуриньо онгли инсон бўлиб, асосий эътиборни ўз ишларига қаратишса яхши бўларди», — дейди дель Боске.
Аввалроқ Бенитеснинг рафиқаси Монтсеррат Сеара Моуриньо ҳақида фикр билдириб, унинг турмуш ўртоғи португалиялик мутахассиснинг хатоларини тўғрилаётганини айтиб ўтганди. Бунга жавобан "Челси" бош мураббийи Сеарега эрининг диетаси ҳақида кўпроқ қайғуришни маслаҳат берди. Бенитес эса бошқа нарсалар ҳақида эмас, айнан футбол ҳақида гапиришни исташини таъкидлади.