"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Альваро Моратанинг ўзини тутиши ва ўйинидан норозилик билдирди. Мората "Легия"га қарши кечган ўртоқлик ўйинининг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушган, аммо 25 дақиқа ўтмай яна захирага олинган эди. Мората шундан сўнг захира ўриндиғида ўтиришни истамай, тўғри кийиниш хонасига кириб кетган эди.
"Бугун Моратанинг куни бўлмади. Менга у қилган бирорта иш ёқмади.
Мората тактик хатоларга йўл қўйишдан ташқари ўз ишига бўлган муносабатини ҳам тўғри йўлга қўя олмади. Ҳаракатлари ўхшамагач, у батамом ўйнамай қўйди. Шу сабабли уни яна майдондан чиқариб юбордик.
Шу сабабли ундан жаҳлим чиқди. Аммо у кейин яна майдонга чиқди ва мустақил тарзда машғулот ўтади", - дейди Аллегри.