"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг айтишича, клуб раҳбарияти Чехни бошқа чемпионатга ҳам жўнатиб юборишлари мумкин эди.
"Биз "Петр, сен Франция, Испания, Хитой, Германияга бориб ўйнашинг мумкин. Қарорингни қабул қил" деб айтишимиз ҳам мумкин эди. Масалан Терри Англиянинг бошқа клубида ўйнамаслигини айтиб ўтди. Жон учун буни иложи йўқ. Петрда эса бу борада муаммо йўқ. Абрамовични қарорини ҳурмат қилиш керак. Биз уни қўйиб юборишга қарор қилдик", - дейди Моуриньо.