“Реал Мадрид” бош мураббийи Рафаэль Бенитес келаётган мавсумда жамоа таркибига янги футболчи келиб қўшилиши мумкинлигини рад этмади. Бироқ у янги сотиб олинадиган футболчи ҳозирда жамоа таркибидаги ўйинчилардан кучлироқ бўлиши керак эканини маълум қилди.
“Мен ҳозир фақат ўз устимизда ишлашимизнинг тарафдориман. Ўз навбати билан барча саволларга жавоб топамиз. Бизда яхши жамоа бор. Шундай бўлса-да, биз янги ўйинчини ҳам қабул қилишга тайёрмиз. Бироқ у ҳозирги таркибдаги ўйинчилардан кучли бўлиши керак. Жамоа раҳбарлари билан бу ҳақдаги суҳбатимиз оммавий муҳокама қилинмайди”, – деди Бенитес.