"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Луи ван Гал жамоа янги мавсумни қандай тактик схема остида бошлаши ҳақида айтиб ўтди.
"Биз янги мавсумни 4-3-3 тактик схемасида бошлаймиз. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида мана шундай схема остида ўйнагандик. Мен мана шундай ўйин услубини такомиллаштиришга ҳаракат қилишимизни айтиб ўтгандим", - дейди Ван Гал.