"Эвертон" ва "МЮ"нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Реал Сосьедад"ни бошқараётган Дэвид Мойес АПЛни танқид қилди.
"Испаниядаги дастлабки икки ўриндаги жамоалар Англияда ҳам биринчи бўлар эдилар. Ўз навбатида "Челси" ва "Манчестер Сити" примерада топ-4да бўлар эдилар. Айтишим керакки, Ла лиганинг биринчи ярми жуда кучли.
Бунинг сабабларини молиявий шароит билан боғлай олмайман, бу борада АПЛда яхшироқ.
Дунёнинг исталган клуби АПЛ билан молия борасида баҳслаша олмайди, аммо "Бавария", "Барселоа" ва "Реал" бундан мустасно.
Англияда катта пуллар - ҳар доим ҳам энг яхши йўл эмаслигига гувоҳ бўлдик.
Фикримча, АПЛнинг ўтган мавсуми энг ёмони бўлди, кўпчилик фикримга қўшилади. Ўзим кўрган ўйинлар катта таассурот қолдирмади.
Эҳтимол, АПЛ олдиндан айтиб бўлмаслик хислатини йўқотгандир Балки, биз британиялик ёш футболчиларни етарли даражада кўрмаётгандирмиз. Ажралиб турадиган ёш футболчиларни кўрмадик.
Менга шундай туюляптики, биз катта пул ва катта номларга ўч бўлиб қолгандекмиз. Британиялик мухлислар бунга жавоб топа оладилар, деган фикрдаман", - дейди Мойес.