"ПСЖ" бош мураббийи Лорен Блан Франция Суперкубоги доирасида "Лион"га қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмаганини айтиб ўтди.
"Бизнинг янги мавсумга тайёргарлигимиз бироз тартибсиз ўтди. Гарчи ўртоқлик ўйинлари кўп ўтказилсада, футболчилар турли вақтларда жамоа ихтиёрига етиб келдилар. Бу эса жамоавий тайёргарликни яхшилаш имконини бермайди.
Менимча Хавьер Пасторе ва Лавесси майдонга туша олса керак. Аммо тўлиқ 90 дақиқа ўйнай олмайди", - дейди Блан.