"Милан" бош мураббийи Синиша Михайлович жамоасининг олдинда турган мавсумдаги вазифаси борасида фикр билдирди.
"Ҳозирча таассуротлар жуда яхши. Биз нолдан бошладик ва кўп нарсани ўзгартиряпмиз - ўйинчиларни, тактикани, ишга бўлган муносабатни. Биз ҳаммасини ўз ўрнига қўйяпмиз.
"Милан"нинг олдинда турган мавсумдаги вазифаси - кучли учликдан жой олиш. Ихтиёримиздаги ўйинчилар ёнига яна бир неча ўйинчи қўшиб олсак, катта сакрашни амалга оширишимиз мумкин.
Мен босимни ҳис қилмаяпман, аксинча, маъсулиятдан роҳатланяпман. Бу мени руҳлантиряпти. Таваккал қилишга ва қийинчиликларга дуч келишдан қўрқмайман", - дейди Михайлович.