"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо яна 20 йил мураббийлик қилмоқчи эканини билдирди.
"70 ёшимда ҳам ўзимни мураббий сифатида кўряпман. Соғлигимда муаммо пайдо бўлмагунча ишламоқчиман. Бу ишда тажриба жуда муҳим. Футболчилар ёши ўтган сари формаларини йўқотса, мураббийларда бундай муаммо йўқ.
Тўғри, кўзларда ўт чақнамаслиги мумкин, аммо бу бошқа нарса. Нима бўлганда ҳам кейинги 10 йилда мураббий сифатида ўсдим, деб ўйлайман. Менинг савиям ошиб бормоқда", - дейди 52 ёшли мутахассис.













