"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс ўртоқлик учрашувида финляндиянинг "ХИК" клуби устидан қозонилган ғалабадан сзнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен мамнунман. Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда яхши ўйнадик. Иккини бўлимда тўпни яхши назорат қилдик ва иккта ажойиб гол урдик. БУ мавсум олдидан яхши машғулот бўлди. "Ливерпуль" бутун дунёни айланиб чиқди, аммо йигитлар яхши формадалар. Янабир ҳафтадан сўнг "Сток Сити" билан ўйинга тайёр бўламиз.
"ХИК" ЕЧЛ саралашида кураш олиб бормоқда ва Финляндиянинг етакчи клуби саналади. Бу каби жамоа илан учрашув - яхши назорат. Бу ўйиндан яхши тааассуротларим қолди", - дейди Роджерс.