“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Рой Кин Лондоннинг “Арсенал” клубининг баъзи ўйинчилари футболдан ташқари нарсаларга ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратишлари ва бунинг натижасида “канонирлар”нинг натижаларига путур етаётгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Арсенал”да жуда яхши ўйинчилар бор, ҳақиқий меҳнаткашлар. Бироқ жамоада селфига тушиш ёки қорин мушакларидаги кубиклар кўпроқ қизиқ бўлган бир қатор ўйинчилар ҳам бор. Улар ҳар куни ижтимоий тармоқларда ўзларининг суратларини чоп этиб, ўзларини кўз-кўз қилишни хуш кўришади.
Биз ҳар йили “Арсенал” чемпионликка даъвогар деган гапни эшитамиз. Бироқ бу жамоада ҳаддан ташқари кўп йигитлар селфига ружу қўйишган. Англия чемпионатида ғолиблик учун барча эътиборни жам қилиш ўрнига, улар таналари, соч турмаклари қандай кўринишда эканлигидан кўпроқ қайғурадилар ва бу ўйинлар натижаларига таъсир қилмасдан қолмайди”, дейди ўз вақтида ўзининг қизиққонлиги билан ажралиб турган ирланд футболчиси.