"Арсенал” дарвозабони Петр Чех футболчилик фаолиятини аслида ҳимоячи сифатида бошлаганини айтиб ўтди.
“Ҳеч қачон дарвозабон бўламан, деб ўйламагандим. Аввалига хоккейда дарвозабон бўлиб ўйнаганман. Футболга кирганимда эса чап қанот ҳимоячи сифатида ҳаракат қилгандим. Баъзан машғулотлар охирида дарвозага туриб кўришга ҳаракат қилардим. Хоккейдан кейин футбол дарвозаси менга жуда катта бўлиб туюларди.
Бир куни дарвозабон келмади, мураббий мендан дарвозага туришимни илтимос қилди. Мен ўша куни жуда яхши ўйин намойиш қилдим, эртаси куни эса дарвозабонлар мураббийи менга у билан ишлашим кераклигини айтди”, - дейди Чех.