“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Суперкубоги учун “Арсенал” билан ўтказилган учрашув борасида ўз фикрларини билдирди. Эслатиб ўтамиз, учрашув “Арсенал”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Энг яхши жамоа ютқазди. Биз жонбозлик кўрсатдик, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва тўпни ушлаб турдик. Бироқ рақиб ўз дарвозаси ёнида туриб олгани учун гол уришимиз қийин бўлди. “Арсенал” бутун жамоа билан ҳимояланди. Улар ўз дарвозалари ёнида тартиб билан ҳаракат қилишди, уларни ютуқ билан табриклайман.
Бу мавсумда чемпионлик унвони учун кураш жуда қийин кечади. Кўпчилик рақибларимиз янги ўйинчилар сотиб олишга катта пуллар сарфламоқда, биз эса аввалги таркибда қолдик. Биз ғалаба учун курашишга ҳаракат қиламиз.
Бир мавсум учун “Челси”га 5 нафар ҳимоячи етарли эмас. Биз мавсумга 5 нафар ҳимоячи билан кира олмаймиз, бу бизнинг заиф томонимиз”, деб айтди Моуриньо.