Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Футбол шуниси билан қизиқ…

Баҳо:
+2 | -

Бу ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ бир неча йил аввалги “Интер” – “Барселона”  учрашувининг “хиди” кела бошлади. Чунки “Бавария” кутилганидек ўз рақибини қисқа тўп узатишлар орқали ҳимояга “қулфлаб” қўя қолди. “Арсенал” эса қарши хужумга таяниб тўп суриши яққол маълум бўлиб қолди.

Ўйиннинг 25-сониясидаёқ Левандовскининг деярли яккама якка вазиятга чиқиши “Тотал футбол” мухлисларини ўринларидан туришга мажбур қилди.Лекин натижа йўқ…

“Арсенал” ҳам албатта қарши хужумлар орқали жавоб қайтаришга харакат қилди.Бельерин ажойиб тарзда ўз қанотидан қочиб кетди…Офсайд…

“Бавария” тезда ўйин тизгинини ўз қўлига олгач,лондонликларнинг “қийин кунлари” бошланди.Бутун ўйин давомида аниқ тўп узатувлари сони 3-4 баробар фарқланиб турди.Тўпни ўзида ушлаб туриш эса икки баробар ва хатто 20-70 холатига хам етиб борди.

Нойернинг феноменал сэйвини эслаб ўтмасак бўлмайди албатта! Чемпионлар Лигаси рекламачилари учун яна бир чиройли манзара варианти яралди бу ўйинда.Қанотдан узатилган тўпни Уолкотт боши билан узоқ бурчакка йўллаб қўйишга харакат қилди,бироқ…Қахрамон Нойер!

Лекин У ўз сўзини иккинчи бўлимда айтади…

Мени фикримча бу вазиятда Оливиер Жиру бўлганида тўп дарвоза тўридан жой олар эди,чунки қанчалик харакат қилмасин тезкор Тео Уолкотт марказий хужумчи ролини эплай олмади,чунки у ўйиндан чиқарилиши билан энг қизиқарли воқеалар бошланиб кетди.

Иккинчи бўлим 57-дақиқасида рақибнинг ёрдамисиз жарохат олган Ремси ўрнига  Окслейд-Чэмберлен туширилди ва бу хам ўйинга,мажбурий бўлса-да,тезкорлик киритди.

Бу орада “Бавария” хам ўз тактикасига ўзгариш киритган холда бирданига икки ўйинчи алмаштирди.71-дақиқада

74-дақиқада шахсан мен бутун ўйин давомида орзуқиб кутган алмаштириш Уолкотт-Жиру ўзгариши рўй берди.Алонсо-Киммих ва Видаль-Рафинья.

77-дақиқада эса жарима тўпидан одатий тарзда узатилган тўп хавода унга йўл-йўлакай учраб қолган Нойерга “Салом айтган” холда унинг қўллари орасидан ўтиб,тўпни қайери билан дарвозага киритганини тушунмай қолган Жирунинг юзига тегиб дарвозадан жой олди…Антиқахрамон Нойер!

Албатта,бу холатдан сўнг Германия вакиллари вазиятни ўнглаш учун олға интилишди.Учрашув хаками ҳам бундай ўйин кўпроқ чўзилиши керак дея фикр қилди,шекилли, “Бавария”дан ўз қўшимча дақиқаларини аямади…4 дақиқа қўшимча вакт…бу муддат ичида Левандовскидан камида 2-3та гол кутсак бўлар эди,бироқ бугун унинг куни эмас эди.

Аксинча хакам қўшиб берган вақт “Арсенал” учун фойдали бўлди,90+4 дақиқада ажойиб қарши хужумдан сўнг Месут Ўзил тўпни дарвозага йўллади.Аввалига Нойер яна мўжиза кўрсатгандек туйилди,бироқ бу сафар тўп дарвоза ичидан қайтарилган эди…

Хуллас, “Бавария” одатдагидек юқори жисмоний тайёргарликда келган эди,бироқ бугун Арсен Венгер рақибини тактик жихатдан мағлубиятга учратди.

Ўйин эсдан чиқади,натижа эса тарихда қолади…

 Бахтиёр Хабибуллаев тайёрлади

Манба: koptok.uz
Киритилди: 11:47, 21.10.2015.
Ўқилди: 3144 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.