«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини «Боруссия М»га қарши кечган ЕЧЛ ўйинидан (4:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бугун Стерлингнинг туғилган куни эди. Ўйиндан олдин унга иккита гол уриши кераклигини айтгандим. У ишончимни оқлади. Биз бугун жамоа сифатида ажойиб ўйин ўтказдик. Балки, бу бизнинг ЕЧЛдаги энг яхши ўйинларимиздан бири бўлгандир. Биз бу ғалаба орқали клуб тарихида илк бор мазкур турнирнинг гуруҳ босқичида биринчи ўринни қўлга киритдик», – дейди Пеллегрини.