Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ёрқин кашфиёт ёхуд Усмонжон Дембеле билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай мусобақа ўз якунига яқинлашиб бораркан, қайд этилган натижалар мавсум кашфиётларини аниқлаб беради. Европа топ-чемпионатлари бешлигига кирувчи Франция чемпионати ҳам бундан мустасно эмас. Ўртамиёна «Ренн» клубининг камерунлик легионери Усмон Дембеле ўзининг сермаҳсул ўйинлари билан мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси унвонига даъвогарлик қилмоқда, жамоаси эса еврокубок йўлланмаларидан бирини қўлга киритишга яқин турибди. Эътиборлиси, ҳозирда Усмон Европа грандлари нишонида турибди. Боиси, ёшига нисбатан сермаҳсуллик бобида қитъанинг машҳур юлдузлари ҳам унга тенглаша олмайдилар.

2015 йил 22 ноябрда бўлиб ўтган «Ренн»-«Бордо» учрашуви бутун қитъанинг эътиборини тортди, дея олмаймиз. Камтарин жамоалар ўртасидаги одатий беллашув. Айнан шу оқшом Европа футболи учун ўта муҳим воқеа юз берди: «Ренн» таркибида майдонга қайтиш учун куч тўплаётган Йоанн Гуркюффнинг кўз ўнгида ҳали ҳеч кимга таниш бўлмаган жамоадоши Усмон Дембеле ҳисобни очди. 18 ёшли нимжонгина йигитча ўзидан анча бақувват бўлган Ламина Санедан гавдаси ёрдамида тўпни тўсиб, жамоадошига ошириб, яна қабул қилиб олди. Ана шу олди-берди икки марта қайтарилгач, дарвозага аниқ зарба йўллади. Тўпсиз жуда ақлли ҳаракатланган Усмон икки нафар қўриқчисини ортда қолдириб, ўзига бўшлиқ яратди. Энди асосийси - Дембеле дебют учрашувидаги илк голини нишонлаганида атиги 18 ёш, 6 ой ва 9 кунлик эди. 29-тур доирасидаги «Нант»га қарши беллашув Усмонни бутун Европага танитди - илк «хет-трик»ни нишонлаган футболчини франциялик журналистлар турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олишди. Kicker маълумотларига кўра, ўша оқшом «Ба-йер», «Барселона», «Милан», «Шальке», «Арсенал» ва «Лестер»нинг «совчилари» фақат шу футболчининг ўйинини кузатиш учун стадионга ташриф буюришганди. Уларни ноумид қайтармаслик мақсадида Усмон даст­лабки дақиқада дарвозасининг олис «тўққизлиги»ни мўлжалга олиб, танаффусга қадар яна 2та гол урди. Албатта, биринчи дивизион ҳар доим ёрқин юлдузларга бой бўлган. Лекин Дембеле - камёб юлдуз! Ҳали мавсум охирига етмай туриб 10та гол уришга улгурди. Бундан ташқари, Франция чемпионатида 19 ёшга чиқмай туриб шундай сермаҳсулликни қайд этиш ҳеч қайси футболчига насиб қилмаган! Усмон эса тўлиқ бўлмаган 15та учрашувда бунинг уддасидан чиқди.

Дидье Дешам ноёб иқтидор соҳибининг дебют мавсумига юксак баҳо берди: «Икки йил аввал у ҳақда менга маълумот беришганди. Ҳозир уни чалғитмаслигимиз керак. Усмоннинг тезлиги юқори, бинойидек дриблингга эга, ҳар икки оёқда кучли зарба соҳиби, олдинги чизиқнинг 3та позициясида ҳам яхши ўйнайди. Мана шу жиҳатлар унга терма жамоа эшигини очиб беради. Ёшлик қилмайдими, дейсизми? Ҳаммаси рақобатга боғлиқ. Лекин хотиржам бўлинг, мен уни диққат билан кузат-япман». Дембеленинг универсаллиги хусусида Дешам ҳақ. У ҳар икки қанотда ҳам ишонч­ли ўйнай олади. «Тулуза»га қарши баҳсни ўнг қанотда бошлаганди. Бироқ «Ренн» сўнгги дақиқаларгача ҳисобда орқада эди. Ана шу муросасиз баҳсда Усмон битта гол уриш ва самарали тўп узатиш орқали «Ренн»нинг ғалабасини таъминлади. Жамоа бош мураббийи Ролан Курбис ўйин давомида ўйин тактикасини ўзгартириб, Дембелени иккинчи ҳужумчи позициясига туширгани ўз мевасини берди. Қизиғи шундаки, «Ренн» таркибида «Янги Зидан» лақабига лойиқ кўрилган Йоанн Гуркюфф, Колумбия футболининг келажаги Хуан Кинтеро, Франция терма жамоаси аъзоси Поль-Жорж Нтеп тўп суришади. Лекин чинакам юлдуз мақомига улар эмас, умуман таниқли бўлмаган академия тарбияланувчиси эришди. Жорий мавсумда 10та гол уриш ва 5та ассистентликни амалга ошириш Гуркюффга ҳам, Кинтеро ва Нтепга ҳам насиб этмади. 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида эса кучли бешликка кирувчи чемпионатда Дембеледан ўтадигани йўқ. «Барса»нинг 35 млн. евролик таклифи рад этилгани бежиз эмас.

Усмон Дембеле қаердан келди?

Болалигида Нормандиянинг Эврё шаҳарчасида тўп суриб юрган 13 ёшли Усмон «Ренн» академиясидан жой олди. Унинг шаклланишида ёшлар жамоасининг устози Янник Меню муҳим роль ўйнади: «Усмонга 4 йил устозлик қилдим. Доимо тенгқурларидан яққол ажралиб турарди, кейинги ёш тоифасидаги жамоаларга муддатидан аввал ўтарди. 17 ёшгача бир марта бўлсада, жароҳат олмади. У хавфни олдиндан сезиш қоби­лиятига эга бўлгани учун тўқнашувлардан ўзини четга олишга улгуради».

2013|2014 йиллар мавсумида Дембеле U-17 термасидан таклиф олган бўлсада, ўзини кўрсатмади. Терма жамоа ҳам ўз ёш тоифасида Евро-2014нинг саралаш босқичидан ўтолмади. Бир йилдан сўнг Дембеле «Ренн» ёшлари билан Франциянинг энг нуфузли турнири - Гамберделла кубоги ярим финалига қадар етиб борди.

«Ренн» академияси Сильвен Вильтор, Микаэль Сильвестр, Янн Мвила, Ясин Браими каби ёрқин юлдузлари билан фахрланади. Лекин Усмон учун ҳақиқий ибрат бўладиган юлдуз - Йоанн Гуркюфф ҳар куни у билан бирга эди. Ўтган йил ёзда жамоа Дембелени 2 млн. еврога сотиб юбориши ҳам мумкин эди: Австриянинг «Ред Бул» ва Португалиянинг «Бенфика»си бу борада келишувга эришганди. Сўнгги Паллада «Ренн» президенти Рене Рюэлло уни асосий жамоа ихтиёрига топширди. Бош мураббий Филипп Монтаньеда бу футболчи ишонч уйғота олмаган бўлсада, спорт директори Микаэль Сильвестр Дембеле тимсолида бўлажак Роналдуни ҳис этганди. Лекин аксарият мутахассислар уни Эден Азар билан қиёслашади. Келинг, биринчи дивизионда ўз дебютини нишонлаган бу икки футболчининг натижаларини солиштириб кўрайлик (1-жадвал).

Жадвалдан кўриниб турибдики, Усмоннинг дебют мавсуми Азарникидан ёрқинроқ ўтмоқда. Айниқса, охирги банд натижалари буни яққол кўрсатиб турибди. Дембеле ҳар бир самарали ҳаракати учун тахминан 100 дақиқа сарфламоқда. Азар эса фақат «Лилл»даги учинчи мавсумида бундан яхшироқ натижани қайд этиб, «Челси»га ўтганди. Дебют мавсумнинг ўзини кўриб чиқадиган бўлсак, яққол устунлик Усмонда.

Ҳатто биринчи дивизионнинг бугунги қаҳрамонлари ўртасида ҳам яққол етакчи. Ўтган йили ўз дебютини нишонлаган Миши Батшуайи билан Клинтон Нджие унга сал яқинлашиб олишди. Лекин барибир, қаҳрамонимиз биринчи (2-жадвал).

Энди Дембеленинг кўрсаткичларини етакчи чемпионатлардаги дебют мавсумида шов-шув кўтарган ёрқин дебютантларнинг натижалари билан солиштириб кўрамиз.

Табиийки, жадвалга Неймарнинг «Сантос»даги натижаларини киритмадик. Чунки Бразилия чемпионати Европада машҳур эмас. Шу сабабли, Неймарнинг «Барселона»даги фаолиятини инобатга олдик. Кўриниб турибдики, битта самарали ҳаракат учун сарфланган вақт борасида фақат Неймар билан Азарнинг натижалари Дембеленикидан яхшироқ, Эденнинг эса «Лилл»даги энг сермаҳсул мавсуми олинди. Бундан ташқари, Дембеленинг юксак савиядаги амалиёти барча рақобатчилариникидан кўра озроқ. Энг асосийси, Усмон ҳали мавсумни якунлаганича йўқ, натижалар янада яхшиланиши ёки салбий томонга ўзгариши мумкин. Муҳими, у ҳозирча барча жабҳаларда етакчи. Айтинг-чи, қайси футболчи 18 ёшда шундай натижаларни қайд этган? Жадвалдаги футболчилардан фақат Деле Аллининг ёши 20дан ўтмаган (3-жавдал).

Энди «Барселона»дек гранднинг 35 млн.ини рад этган клубнинг юлдузида жам бўлган эътиборли жиҳатлари билан танишиб чиқайлик.

Ҳар икки оёқда самарали

Ёшлар жамоасининг бош мураббийи Янник Меню шогирдининг оёқлари ғоят самарали эканлигини алоҳида таъкидлади. Филипп Монтанье ва Ролан Курбис мана шу хусусиятдан унумли фойдаланиб, Усмонни қарама-қарши қанотларга ва марказга ҳеч иккиланмай туширадилар. Чунки бу ўзгаришлар ўйин сифатига путур етказмайди, аксинча, рақибни гангитиб қўяди. Дембеле ҳозирги давргача ҳар қайси қанотда тахминан бир хил (барча турнирларни ҳисобга олганда, 9 марта чап ва 10 марта ўнг қанотда) майдонга тушди.

Стандарт вазиятларни амалга ошириш

Ҳа, у ҳали 19га чиқмаган бўлсада, бу вазифани тажрибали футболчилардек уддаламоқда.

 Сўнгги тўпни аниқ узатиш

Дембеле ўз жамоадошларини тўп билан таъминлашни шу қадар маромига етказадики, ҳар бир жамоадоши унинг тўп узатишини интиқлик билан кутаётгандек.

Дадил ва тезкор қарор  қабул қилади

Усмондаги масъулиятни ўз зиммасига олиш хусусияти чиндан ҳам ҳайратланарли: «Марсель» аъзоси Бенжамен Мендидан тўпни тортиб олган Дембеле уни ортда қолдирди ва дарвозабонга яқинлашди. Тўғри, тўп дарвозанинг яқин устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Лекин қатъият билан амалга оширилган ҳужум чиройли чиқди. «Ренн» нима учун 35 млн.ни рад этгани ўз-ўзидан тушунарли: Дембеле учун анча кўп беришлари керак, ҳеч бўлмаганда, «МЮ» Мартиаль учун сарфлаганчалик. «Марсель» майдонидаги ўша баҳс «Ренн»нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қаҳрамонимиз шу оқшом яна 2 баллни (1+1) ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Беллашув якунига етганидан кейин «Бавария» ёзда Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олиш хусусида «Ренн» билан хомаки келишувга эришгани ҳақида хабар тарқалди.

Футболчи

 

Клуб

 

Ёши

 

Мавсум

 

Ўйнаган

вақти

Гол

 

Ассис-

тентлик

Самарали

ҳаракат|дақ.

Усмон Дембеле

Ренн

18

2015|2016

1292

9

4

99,38

Миши Батшуайи

Марсель

21

2014|2015

911

9

0

101,22

Клинтон Нджие

Лион

21

2014|2015

1520

7

7

108,57

Набиль Фэкир

Лион

21

2014|2015

2757

13

9

125,32

Софян Буфаль

Лилль

21

2014|2015

1014

3

5

126,75

Бен Йеддер

Тулуза

22

2012|2013

2501

15

4

131,63

Вахби Хазри

Бастия

20

2012|2013

2040

7

7

145,71

Антони Мартиаль

Монако

19

2014|2015

1823

9

3

151,92

Бернарду Сильва

Монако

20

2014|2015

2277

9

3

189,75

Флориан Товен

Бастия

19

2012|2013

2251

10

1

204,64

Александр Ляказетт

Лион

20

2011|2012

1402

5

1

233,67

 

Футболчи

 

Клуб

 

Ёши

 

Мавсум

 

Ўйнаган

вақти

Гол

 

Ассис-

тентлик

Самарали

ҳаракат|дақ.

Неймар

Барселона

21

2013|2014

1736

9

10

91,37

Эден Азар

Лилль

20

2011|2012

3207

20

15

91,63

Усмон Дембеле

Ренн

18

2015|2016

1292

9

4

99,38

Клинтон Нджие

Лион

21

2014|2015

1520

7

7

108,57

Набиль Фекир

Лион

21

2014|2015

2757

13

9

125,32

Софьян Буфаль

Лилль

21

2014|2015

1014

3

5

126,75

Пауло Дибала

Палермо

21

2014|2015

2964

13

10

128,87

Деле Алли

Тоттенхэм

19

2015|2016

2046

7

8

136,40

Раҳим Стерлинг

Ливерпуль

22

2013|2014

2220

9

7

138,75

Садьо Мане

Саутгемптон

22

2014|2015

2135

10

4

152,50

Кэвин Де Брюйне

Вердер

21

2012|2013

2966

10

9

156,11

Юлиан Дракслер

Шальке

20

2012|2013

1769

2

6

221,13

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:21, 08.04.2016.
Ўқилди: 5791 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.