"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Саулнинг келгуси мавсумда ҳам жамоада қолишини маълум қилди.
Футболчининг ЕЧЛ яримфиналида "Бавария"га урган голидан сўнг унинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб кетди.
"Ҳозирда яхши ўйнаб турган ва келажаги бор ёш ўйинчилар ҳар куни ишлашлари керак. Сауль ҳам шундай ўйинчилар қаторига киради, аммо у трансферлар ҳақидаги миш-мишларни аҳамият бермаслиги керак. Мен унинг бошқа жамоага ўтиб кетишидан хавфсирамайман. Сауль "Атлетико"да қолади", - дейди Симеоне.
Сауль Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 29 учрашув ўтказиб, тўртта гол урган ва икки голли узатма оширган. Шунингдек, чемпионлар лигасида 3та тўп киритиб, иккита голли узатма оширган.