Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

ЕЧЛ. Фойдаланилмаган пенальтилар, сафардаги гол қоидаси «Атлетико»ни финалга олиб чиқди

Баҳо:
+2 | -

Европа чемпионлар лигасининг дастлабки финалчисини билиб олдик.

Жавоб ўйини бутунлай бошқача сценарий остида ўтди. Гвардиола шогирдлари юқори иштиёқ билан ўйинни бошлашди ва рақибга нисбатан катта босим ўтказа бошлашди. "Матрасчилар" қийинчилик билан рақиб ҳужумларини қайтариб туришди, аммо бу ярим соатга чўзилди, холос. "Атлетико" ҳимоячиси Хосе Хименес жарима майдончаси ярим айланаси ичида Алабани йиқитди. Хаби Алонсо томонидан йўллаган жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворда турган Хименеснинг оёғидан рекошет ҳолатда тўрга бориб тушди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, ҳисоб 2:0га ўзгариши мумкин эди. Яна ўша Хименес ўз майдончаси ичида Хави Мартинесни қучоқлаб олди ва йиқитди. Буни кузатиб турган Жунайт Чақир дарҳол пенальти белгилади. Томас Мюллер йўллаган зарбани Облак қайтарди. Қайтган тўпга Алонсо етиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон бу сафар ҳам жамоасини голдан қутқарди.

Мана шу фойдаланилмаган пенальти, кейинчалик маълум бўлишича, "Бавария" учун жуда қимматга тушди. Боиси, иккинчи бўлимни “Атлетико” бироз ҳужумкор бошлади ва қарши ҳужумда ҳисобни тенглаштирди. Торрес Гризманни бирга бир вазиятга чиқарди ва Антуан имкониятдан фойдаланди.

Мазкур гол мезбонларнинг шаштини пасайтирди. Шунга қарамай, ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида Видалнинг узатмасини Левандовски дарвозага жойлади ва “Бавария”да умидни қайта уйғотди. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида Жунайт Чақир жарима майдончаси ташқарисида бузилган қоидабузалик учун “Бавария” дарвозасига пенальти белгилади. Торреснинг зарбасини Нойер қайтарди.

Қолган дақиқаларда мюнхенликлар ҳужумлар ташкил қилди, аммо Облак ўз дарвозасини голдан сақлади.

Шу тариқа, сафардаги гол қоидасига кўра “Атлетико” финалга чиқди!

ЕЧЛ, ЯРИМ ФИНАЛ, ЖАВОБ ЎЙИНИ
"БАВАРИЯ" - "АТЛЕТИКО" – 2:1 (1:0)
Голлар:  1:0 – 31 Хаби Алонсо, 1:1 – 53 Гризманн, 2:1 – 74 Левандовски.
Бавария – Нойер, Лам, Мартинес, Боатенг, Алаба, Хаби Алонсо, Дуглас Коста (Коман, 73), Мюллер, Видаль, Рибери, Левандовски.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Хименес, Годин, Филипе Луис, Сауль, Габи, Фернандес (Феррейра Карраско, 46), Коке (Савич, 90), Гризманн (Парти, 82), Торрес.
Огоҳлантиришлар:  Хименес (33), Мартинес (83).
Биринчи ўйин: 0:1.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:39, 04.05.2016.
Ўқилди: 13214 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.