Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Олмалиқ": Йирик ғалаба ва голлар...

Баҳо:
+ | -

Кеча жамоамиз ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Миллий чемпионатда тўққизинчи мавсумини ўтказаётган жамоамиз, фарғоналикларни илк маротаба йирик ҳисобда таслим этди. Жамоамизнинг бунга қадар йирик ғалабалари 13тани ташкил этарди. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, жамоамизнинг элитадаги дебют ўйинидаёқ 3:0 ҳисобида ғалаба қайд этилганди. 2008 йил "Шўртан" биринчи турда Олмалиқ шаҳрида мағлуб этилди. Шу мавсумнинг иккинчи даврасида Андижон шаҳрининг "Уздонгжу" жамоаси 5:1 ҳисобида доғда қолдирилди. 2009 йилда жамоамиз яна 3 ўйинда ўз майдонида йирик ғалаба нашидасини сурди. Дастлаб "Бухоро" билан 5:0 натижа қайд этилди. Орадан икки тур ўтиб Вадим Абрамов бош мураббийлигида бўлган "Локомотив" дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритилди. Учинчи ғалаба Жиззахнинг "Сўғдиёна" (3:0) жамоаси билан ўйинда кузатилган. 2010 йилда Олмалиқ шаҳрида "Қизилқум" 5:1 ҳисобида мағлуб этилди. 2011 йилда жамоамиз "Металлург"ни 4:1 ва "Бухоро"ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 2012 йилда ҳам икки ўйинда "Олмалиқ" йирик ғалабага эришди. Ўз майдонида "Машъал" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, сафарда "Андижон" билан 4:1 натижа қайд этилди. 2013 йилда Олмалиқ шаҳрида "Сўғдиёна" 4:1 ҳисобида мағлуб этилди. 2014 йилда йирик ғалаба кузатилмади. Ўтган мавсумда жамоамиз сафарда "Бухоро"ни 4:0 ва ўз майдонида "Динамо"ни 3:0 ҳисобида таслим этди.
Эътибор берган бўлсангиз, жамоамиз тўртинчи марта 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 3 мартадан 4:0 ва 4:1, икки марта 5:1 ва бир мартадан 5:0 ва 6:1 ҳисоблари жамоамиз тарихидан жой олган.
Ҳисоб бўйича 14-йирик ғалабамиз "Нефтчи" билан ўйиннинг 66-дақиқасида 14-рақам эгаси Дониёр Исмоилов урган голга тўғри келганлиги ҳам қизиқ ҳолат. 
Шунингдек, кеча жамоамиз сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Ярослав Мартинюк дастлабки голларини уришга эришишди. Бу икки футболчини қўшиб ҳисоблаганда шу кунгача жамоамиз сафида 63 нафар футболчи гол уришга муваффақ бўлди. Мартинюк жамоамиз учун гол урган хорижлик футболчилар ичида 15-футболчи бўлди.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 10:25, 12.05.2016.
Ўқилди: 4908 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик