Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

"Бухоро"-"Навбаҳор". Превью

Баҳо:
+ | -

29 май (якшанба), 19:00
«Бухоро» (Бухоро) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар:
 Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Олий лиганинг 10-турида "Навбаҳор" жамоаси "Бухоро" меҳмони бўлади 

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 46 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 46 ўйиндан 25тасида наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. "Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 87та тўп киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 82 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди. 

Ўтган мавсум Наманганда ўтган учрашувда томошабинлар тўртта голнинг гувоҳи бўлишганди. Ўйинда меҳмонлар вакили Сухроб Неъматов ҳисобни очган, бунга мезбонлар сафида Сергей Георгиев, Шаҳбоз Эркинов ва Улуғбек Бақоев жавоб беришган – 3:1. Бухорода ўтган учрашувда эса Шаҳбоз Эркиновнинг голи "лочинлар"га ғалаба келтирганди.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув: 

26.10.2015 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:1
23.03.2014 «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2
25.05.2013 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1
29.09.2012 «Бухоро» - «Навбаҳор» 2:1
13.08.2011 «Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:

Бухорода бўлиб ўтган 23та ўйиннинг 11тасида мезбонлар, 8тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 4та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги уч йилда “Навбаҳор” сафарда мағлуб бўлмаган.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 16:47, 27.05.2016.
Ўқилди: 2342 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.