Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2016 финалида Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Албатта, жуда хурсандман. Худога шукр. Онам, аёлим ва набирамга раҳмат. Отам ҳозир қайсидир яхши жойда пиво ичаётган бўлса керак. Шунингдек, Грецияга ҳам миннатдорчилик билдираман.
Криштиану Роналду - футболчининг ёрқин намунасидир. Бугун у майдонда қолишга ҳаракат қилди. У ечиниш хонасида ҳам йигитларга далда бўлди. Келажагимиз порлоқ, аммо ҳозир ҳам ғалабани нишонлашимиз мумкин", - дейди Сантуш.