Португалия терма жамоасининг собиқ устози Луис Фелипе Сколари терма жамоани Европа чемпионлиги билан табриклади.
Португалияликлар финалда мусобақа мезбони Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этдилар.
"Португалия биз 2004 йилда эриша олмаган совринга етишди. Жуда хурсандман. Португалияни табриклайман, у бу совринга анча олдин муносиб эди", - дейди Сколари.
2004 йилда Сколари бошлиқ Португалия терма жамоаси финалда Грецияга мағлуб бўлган эди.