«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси ва мураббийи Райан Гиггз Криштиану Роналдунинг илк ўйинини кўргани борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
2003 йилда манкунианликлар Португалиянинг "Спортинг" клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган. Ўшанда 18 ёшли Криштиану «шерлар» таркибида ўйнарди.
«Илк марта тўп билан ҳаракатланаётган Роналдуни кўрганимда, кулгандим. Криштиану тўпни қабул қилиб, бир нечта ҳаракатлар билан Жон О'Шини алдаб ўтиб кетганди. Буни кўриб, ичимда кулгандим. У ўз ўйини билан ўша баҳсни "ёндирганди". Ўша ўйиндан кейин йигитлар Криштиану билан гаплашишганди. У бизни жуда ҳам қизиқтириб қўйганди», — дейди Гиггз.