"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Томас Мюллер ва яримҳимоячи Марио Гётце ҳақида фикрларини билдирди.
"Мен Томас билан гаплашдим. У дам олиши керак, чунки у жуда кўп ўйинларни ўтказди. У қайтганда жамоа учун жуда муҳим ўйинчи бўлади.
Гётцега келсак, менда янги маълумотлар йўқ. У ҳамон "Бавария" ўйинчиси. Мен Марио билан гаплашдим, аммо ўртамиздаги гаплар ўзимизда қолади.
"Боруссия" - яхши жамоа. Янги мавсумда улар жуда кучайсалар керак. Бу жамоада кўплаб ёш ўйинчилар бор", - дейди Анчелотти.