"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртоқлик учрашувида "Уиган" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) янги футболчи Генрих Мхитаряннинг ўйинига юқори баҳо берди.
Бу учрашув мураббий ва футболчи учун "МЮ"даги дебют ўйин эди.
"Мхитарян - топ-савиядаги ўйинчи, у футболчи учун энг яхши ёшда - 27-28. У қойилмақом: фикрлаш доирасида ҳам, дриблингда ҳам. У майдонда тез фикрлайди, қарор чиқаришни билади. У яримҳимоянинг турли нуқталарида ўйнай олади. Унга кескинлик етишмаяпти, аммо мен унинг ўйинидан қониқдим", - дейди Моуриньо.