"Интер" президенти Эрик Тохир жамоа бош мураббийи Роберто Манчинининг клубдан кетиши борасидаги миш-мишларга аниқлик киритди.
"Манчини билан келгуси ҳафтада учрашмоқчиман. Ҳозир Италияда у ҳақида кўп ёзишмоқда. Охирги кунларда у билан қўнғироқлашиб турдим, келгуси ҳафтада эса АҚШда учрашамиз. Олдин айтган гапларимни қайтараман, Роберто Манчини - бизнинг энг юлдуз ўйинчимиздир. Ҳар доим шундай ҳисоблаганман. Унинг тажрибаси билан ўтган йилгидан яхшироқ натижага эришишимиз мумкин", - дейди Тохир.
ОАВ италиялик мутахассисни Россия терма жамоаси бош мураббийлигга номзодлар қаторида эканлигини ёзишган эди.