"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа яримҳимоячиси Хамес Родригесга асосий таркибдан жой кафолатланмаганини маълум қилди.
Миш-мишларга кўра, футболчига Европанинг бир нечта клублари кўз тикишмоқда.
"Хамес ҳолати бошқа ўйинчиларнинг ҳолатига ўхшаш ҳолатда - у "Реал"ўйинчиси. Унга асосий таркибдан жой кафолатлай олмайман, аммо у жамоа учун муҳим ўйинчи. Кўрамиз, янги мавсум қандай кечаркан. Менда жуда кучли жамоа бор, бир нарса дейиш қийин", - дейди Зидан.
Хамес ўтган мавсум примеранинг 26 учрашувида майдонга тушган (улардан 17тасида бошланғич таркибда) ва 7 та гол уриб, 8 та голл узатма оширган.