"МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо Сэм Эллардайснинг Англия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақидаги қарорга изоҳ берди.
"Ҳа, мен ишонаман, бу ажойиб танлов ва терма учун энг муносиб номзод. Сэм бундай вазиятларда кўрсатиладиган қўллаб-қувватлашданда кўпроғига муҳтож. Биринчи ўринда "Юнайтед"да унинг учун англиялик футболчиларни тайёрлаб беришга ваъда бераман", - дейди Моуриньо.