«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Златан Иброҳимовични Хитой саёҳатига олиб кетмаслиги сабаблари тўғрисида гапирди.
"Бу қарорни ёрдамчиларим билан маслаҳатлашиб қабул қилганман. Мен унга Евро-2016 ўйинларидан сўнг тикланиб олиш учун кўпроқ вақт беришни маъқул топдим. Бошқалар ҳам Евро-2016да иштирок этганку демоқчимисиз? Ҳар бир футболчига алоҳида ёндашиш керак» - деди Моуриньо «МЮ» расмий сайтида.
Иброҳимович «МЮ» таркибида 30 июль куни «Галатасарой»га қарши ўйинда дебют қилиши кутилмоқда.