Англиянинг янги бош мураббийи Сэм Эллардайс терма жамоанинг Евро-2016даги таркиби кучли ва мусобақада ғолиб чиқиши мумкин эди деб ҳисобламоқда. Олдинги бош мураббий Рой Хожсон футболчиларни ёш ва тажрибасиз деб айтганди.
«Хожсонда Евро-2016да ғолиб чиқишга қодир бўлган яхши жамоа бор эди. Кўпчилик футболчилар жуда қобилиятли эди. Ҳозирги кунда ўйин услубимизни мавжуд футболчиларни имкониятларидан келиб чиққан ҳолда танлаймиз. Менинг мураббийлик услубимнинг моҳияти футболчиларга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш имкониятини беришдан иборат» - деди Эллардайс The Telegraph хабарида.