«Милан» яримҳимоячиси Андреа Поли янги бош мураббий Винченцо Монтеллани мақтади. 26 ёшли футболчининг фикрига кўра, у ўз ишининг ашаддий фанатидир.
«Унинг ўйин услуби тўпга эгалик қилишга асосланган. У ўзини бутунлай мураббийлик ишига бағишлайди. Монтелла – талабчан ва меҳнаткаш мураббий» - деди Поли, Football Italia хабарида.