«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Гонсало Игуаинни «Ювентус» клубига ўтиб кетиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Игуаинни «Ювентус» формасида кўриш мен учун оғир. Биз унга янги шартнома таклиф қилиб, туринликлар бермоқчи бўлган маошни тўламоқчи эдик, лекин у «Ювентус»ни танлади.
Мен ундан қўнғироқни кутган эдим, футболчилар эса хайрлашишни истаган эди, бироқ у хайр-маъзурни насия қилиб, жўнаб қолди.
Ҳозирча ғам чекишга ҳожат йўқ. Жамоамиз кучли. Ўтган мавсумда Игуаин уч ўйинда майдонга тушмаганди. Биз эса 6 очко жамғарган эдик. Ёмон натижа эмас. «Наполи» асосий футболчисидан, дунёнинг энг кучли ҳужумчисидан ажралди. Энди бирлашиб, жамоавий ўйинимизни кучайтиримиз лозим» - деди Сарри Corriere dello Sport хабарида.