«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери ҳужумчи Риёз Маҳрез жамоада қолишига ишончи комиллигини билдирди.
«Агар Маҳрез янги шартномани истаса, марҳамат. Энг асосийси у келгуси мавсумда ҳам жамоада қолади. У бахтиёр. Риёз ҳеч қачон жамоани тарк этиши ҳақида гапирмаган. Уни қолишига ишончим комил. Биз ишлашда давом этмоқдамиз ва ўйинимизни янада яхшилаш ниятидамиз. Тез орада Чемпионлар лигасида старт оламиз» - деди Раньери Four-Four-Two хабарида.