"Бешиктош" бош мураббийи Шенол Гюнеш "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотеллининг жамоаси сафига қўшилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Александр Коларовга қизиқиш ҳақида миш-мишлар юрибди, аммо уни сотиб олиш менинг режамда йўқ. Бу Балотеллига ҳам тегишли. Мен ҳеч қачон унинг ўйинига қизиқмаганман", - дея Гюнешнинг сўзларини келтиради Four-Four-Two.