"Зенит" бош мураббийи Мирча Луческу "Ювентус" қизиқаётган яримҳимоячи Аксель Витсель ҳақида фикр билдирди.
"Витсель кетишни хоҳлаётганини тасдиқлайман. У ажойиб йигит, ҳеч қандай хархаша қилаётгани ва бизга босим ўтказаётгани йўқ. Аксель шунчаки кутмоқда. Мен ҳам футболчи бўлганман, уни тушунаман.
"Ювентус" тарнсфер бўйича музокараларни чўзмагани маъқул ва уни ўз вақтида ўтказгани яхши. Биз уни қолишга кўндиришимиз ҳам мумкин.
Унинг техникаси зўр. Иккала оёқда ҳам ўйнай олади. Айни пайтда у билан Поль Погба ўртасида катта фарқни кўрмаяпман. Еврони эсланг, Погба янги шароитга кўника олмаган эди, Витселга са бу муаммо бўлмас эди", - дейди руминиялик мутахассис.