«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти Чемпионлар лигаси 4-босқич саралаш ўйинларида жамоаси ҳар қандай рақиб билан ўйнашга тайёр бўлиши кераклиги айтди. «Рома» бу босқичда «Ман Сити» ёки «Порту» билан ўйнаши мумкин, қуръа эртага ўтказилади.
«Қуръа омадли бўлиши мумкин, бироқ биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр бўлмоғимиз лозим. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига бир қадам қолганда мусобақани тарк этмаслигимиз керак. Шубҳасиз, бу ўйинлар жуда қийин кечади. Асосий муаммо шундаки, Италия чемпионатининг 1-тур ўйинлари ҳам шу муддатда ўтади. Бу яқин орада ҳеч ким 1-турда ҳам, Чемпионлар лигаси саралашида ҳам ғалаба қозона олмаган» - деди Спаллетти Football Italia хабарида.