«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа ҳужумчиси Уэйн Рунининг мақтовларига жавоб қайтарди.
«Мен ҳар доим ўзим ишлаган жамоаларда Рунини кўришни истаганман. Ва ниҳоят, у менинг қўл остимда ўйнайди», — деди португалиялик мутахассис.
«Руни ўзи севган, ҳаётининг кўплаб йилларини бағишлаган клубда ўйнамоқда. Биз унинг янада яхшироқ ўйинларига гувоҳ бўламиз», — деди Моуринью.
«У менга жуда яқин инсон. Англияда ўтган кўп йиллик фаолиятим давомида у билан шартнома имзолашга ҳар доим ҳаракат қилганим ҳаммага маълум», — дея қўшимча қилди «Челси» бош мураббийи.