Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Футболимиз келажаги» ёш чемпионларни кашф этмоқда

Баҳо:
+ | -

Наманганда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган “Футболимиз келажаги” мусобақаcининг ҳудудий финал босқичида 12 жамоа уч ёш тоифасида ғолиблик учун баҳслашди.

– Президентимиз раҳнамолигида барпо этилаётган замонавий спорт мажмуалари аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, бўлажак чемпионларни тарбиялашга хизмат қилмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими раиси ўринбосари Шуҳрат Кенжаев. – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа ҳам маҳалла ёшлари ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда яхши самара бермоқда. Иштирокчилар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. Жорий йилда мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларида 54 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди, бу ўтган йилга нисбатан қарий 5 минг кўпдир.

Биринчи ўринни 9-10 ёшли болалар гуруҳида Наманган шаҳридаги Умид маҳалласи, 11-12 ёшлилар ўртасида Уйчи туманидан Паст гузар маҳалласи ва 13-14 ёшлилар ўртасида Норин туманидаги Яйдоқ маҳалласи жамоаси эгаллади. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 16:20, 12.08.2016.
Ўқилди: 3862 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик