Бугун Англия чемпионатининг 2-тури бошланади.
Лондонда "Челси" жамоаси "Барнли" клубини қабул қилади.
Ушбу жамоалар шу кунга қадар АПЛда 68 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 32 тасида "Барнли", 22 тасида "Челси" ғалаба қозонган бўлса, қолган 14 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 117:88 "Барнли" фойдасига!
"Челси"нинг энг йирик ғалабаси: 6-1
"Барнли"нинг энг йирик ғалабаси: 6-1
Жанговор дуранг: 4-4
Факт: "Барнли" "Челси"ни 43 йилдан буён ютолмаяпти. Охирги марта "Барнли" аристократларни 1973 йилда таслим этган.