Бугун Испания чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом этади.
Мадридда "Реал" Вигонинг "Сельта" клубини қабул қилади.
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ла лигада 100 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 56 тасида "Реал", 29 тасида "Сельта" ғалаба қозонган бўлса, қолган 15 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 224:132 "Қироллик клуби" фойдасига!
"Реал"нинг энг йирик ғалабаси: 7-1
"Сельта"нинг энг йирик ғалабаси: 5-1
Жанговор дуранг: 3-3
Факт: "Реал" охирги 4 ўйиннинг барчасида "Сельта"ни мағлуб этган.